Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Дунё

Келгуси ШҲТ саммити 2026 йилда Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтади

Дилафруз Ниязова · 01.09.2025 · 15:20 · 837 views
Келгуси ШҲТ саммити 2026 йилда Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтади
Келгуси ШҲТ саммити 2026 йилда Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиш ваколати Қирғизистон Республикасига ўтди. Бу ҳақда ташкилотнинг юбилей саммити якунида қабул қилинган давлат раҳбарлари кенгашининг Тяньцзин декларациясида қайд этилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Қирғизистоннинг раислиги «ШҲТнинг 25 йилиги: барқарор тинчлик, ривожланиш ва фаровонлик сари биргаликда» шиори остида ўтади.

ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2026 йилда Қирғизистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган.