Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси вакили Камолиддин Бахтиёров Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтказилаётган «Катта дубулға» туркумидаги турнирда бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбек спортчиси 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда у Исроил вакили Изхак Ашпизни мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медали совриндорига айланди.