Жанубий Кореядан Ўзбекистонга келаётган туристлар сони ошди

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга келаётган туристлар сони ошди

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга келаётган туристлар сони ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–февраль ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда Корея Республикасининг 6 385 нафар фуқароси ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 187 нафарга ошган бўлиб, 21,7 фоизлик ўсишни ташкил этди.

Ташрифларнинг асосий қисми саёҳат мақсадида амалга оширилган — 4 682 нафар. Шунингдек, Жанубий Корея фуқароларининг сезиларли қисми қариндошларини кўриш учун келган — 987 нафар, яна 679 нафар фуқаро сафар мақсади сифатида таълимни кўрсатган.

Хизмат сафари билан келганлар 22 нафарни, даволаниш мақсадида ташриф буюрганлар эса 15 нафарни ташкил этди.


 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг