Спорт

Ҳумоюн Султонов Осиё ўйинларининг учинчи даврасига чиқди

Ҳумоюн Султонов Осиё ўйинларининг учинчи даврасига чиқди
Ҳумоюн Султонов Осиё ўйинларининг учинчи даврасига чиқди / Фото: Aichi–Nagoya 2026.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон теннис терма жамоаси вакили Ҳумоюн Султонов Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида яккалик баҳсларининг учинчи даврасига йўл олди. Иккинчи даврада у Хитой вакили Мэн Фаньминни 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Султонов учрашувни ишончли бошлаб, биринчи сетда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда ҳам ўзбекистонлик теннисчи устунликни сақлаб қолди ва 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Икки сет якунларига кўра Султонов ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари теннис мусобақасининг учинчи даврасида иштирокини давом эттиради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.