Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакили Фазлиддин Эркинбоев Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинларида 80 кг вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эркинбоев ярим финал жанггида Ҳиндистон вакили Анкушга қарши рингга чиқди ва унга мағлуб бўлди.
Мусобақадаги иштироки якунларига кўра, ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлди.