Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 9 102 729 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млн нафарга ёки 21,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Энг кўп сайёҳ Қирғизистондан келган — 2 524 378 нафар. Иккинчи ўринни Қозоғистон эгаллади, ушбу давлатдан Ўзбекистонга 2 171 581 нафар сайёҳ ташриф буюрган.
Саккиз ой давомида Тожикистондан 2 025 400 нафар, Россиядан 867 757 нафар, Афғонистондан эса 329 620 нафар фуқаро Ўзбекистонга келган.
Энг кўп сайёҳ юборган давлатларнинг биринчи ўнталигидан Хитой ҳам ўрин олди — 318 465 нафар. Шунингдек, Туркманистондан 224 766 нафар, Туркиядан 130 155 нафар, Ҳиндистондан 39 538 нафар ва Германиядан 32 249 нафар сайёҳ ташриф буюрган.
Шундай қилиб, январь–август ойларида Ўзбекистонга энг катта туристик оқимни Марказий Осиёнинг қўшни давлатлари — Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон таъминлаган.