Дунё

Истамбул аэропортида портлаш: 36 нафар ҳалок бўлди, 147 нафар жароҳат олди

Истамбул аэропортида портлаш: 36 нафар ҳалок бўлди, 147 нафар жароҳат олди
Истамбул аэропортида портлаш: 36 нафар ҳалок бўлди, 147 нафар жароҳат олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Истамбул шаҳридаги “Отатурк” халқаро аэропортидаги халқаро терминалга кираверишда иккита портлаш юз берган. Яна бир портлаш аэропортдаги автомашиналар тўхташ ерида рўй берган.

Истамбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, 36 нафар ҳалок бўлди, 147 нафар жароҳат олди. Кўпчилик портлашдан эмас, шиша синиқларидан жароҳатланган.

Гувоҳларнинг қайд этишича, бомбаларни портлатиш олдидан 3 нафар террорчилар ўқотар қуролдан йўловчиларга қарата ўқ узишган.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.