Иқтисод

ИЛМА 2024 йилда акциядорлар фойдасига 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундирди

ИЛМА 2024 йилда акциядорлар фойдасига 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундирди
ИЛМА 2024 йилда акциядорлар фойдасига 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундирди / Фото: ИЛМА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда капитал бозори иштирокчиларидан 703 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 54 таси юридик шахслардан, 649 таси жисмоний шахслардан бўлиб, асосан миноритар акциядорлар фойдасига дивиденд ундириш масаласига тегишли.

Акциядорлар фойдасига 2 млрд. 50 млн. сўмдан ортиқ, шундан 1 млрд. 550 млн. сўм юридик ва 500 млн. сўм жисмоний шахслар фойдасига ундирилди.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 октябрдан 2025 йил 1 январь ҳолатига акциядорлар фойдасига жами 3 млрд. 250 млн. сўм ундирилди.

Акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни ундириш юзасидан иқтисодий судларга 20 та даъво аризаси киритилиб, акциядорларнинг 3,6 млрд. сўмдан зиёд дивиденд пулларини ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарорлари чиқарилди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.