Ўзбекистон

Илҳом Алиев Бухорога давлат ташрифи билан келди

Илҳом Алиев Бухорога давлат ташрифи билан келди
Илҳом Алиев Бухорога давлат ташрифи билан келди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухоро шаҳрига келди.

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналарининг фаолияти билан ҳам танишиш режалаштирилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.