Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

GIZ 2017-2019-йилларга мўлжалланган режасини тақдим қилинди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.07.2016 · 17:51 · 520 views
GIZ 2017-2019-йилларга мўлжалланган режасини тақдим қилинди
GIZ 2017-2019-йилларга мўлжалланган режасини тақдим қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 4-июль куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳудудий савдога кўмаклашиш” ҳудудий дастурлар раҳбари Давид Оберхубер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида “Марказий Осиёда ҳудудий савдога кўмаклашиш” GIZ дастурининг баҳолаш миссияси натижалари муҳокама этилди шунингдек, мазкур дастурнинг 2017-2019-йилларга йўналтирилган фаолият дастури режасининг асосий йўналишларига бағишланган презентациялар тақдим қилинди.