Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Германияга ҳамширалар тайёрлайдиган марказлар кўпаймоқда

UzDaily · 19.03.2025 · 15:45 · 291 views
Германияга ҳамширалар тайёрлайдиган марказлар кўпаймоқда

Германияга ҳамширалар тайёрлайдиган марказлар кўпаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов Германиянинг “KlettEDU” GmbH рекрутинг компанияси вакили Ferdinand Ayen билан учрашув ўтказди.

Унда, Абу Али ибн Сино тиббиёт техникумлари негизида немис тили курсларини ташкил қилиш, ўқитувчиларни немис тиббий-таълим дастурлари асосида малакасини ошириш ҳамда ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ҳамшираларни Германия клиникаларига ишга жойлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Олмалиқ шаҳрида ушбу компаниянинг ўқув марказлари ташкил қилинган бўлиб, 250 га яқин ҳамшира таҳсил олмоқда. 

Учрашувда “KlettEDU” GmbH компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл, Андижон вилоятининг Пахтаобод туманларида ҳам шундай марказларни ташкил қилиш, тингловчиларга қулай шароитларни яратишга доир англашув Меморандуми имзоланди.

UzDaily · 👁 291 views · 19.03.2025 · 15:45