Иқтисод

Фарғона вилояти ва Беларус минтақалараро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Фарғона вилояти ва Беларус минтақалараро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Фарғона вилояти ва Беларус минтақалараро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди / Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Минск шаҳрида Беларус бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко билан учрашди. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, икки мамлакат минтақалари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар эса фаоллашаётгани таъкидланди.

Фарғона вилоятининг Беларус минтақалари билан ҳамкорлиги амалий лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига кенгайиб бормоқда.

Томонлар қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, енгил саноат, мебель ишлаб чиқариш, фармацевтика ва машинасозлик соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.

Қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида иқтисодий самарадорликни ошириш ва ҳар икки томон учун янги иш ўринларини яратишга қаратилган қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.