Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.03.2025 · 23:20 · 546 views
Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ички ишлар вазирлиги тизимида кадр ўзгаришлари амалга оширилди.

Вазирлик раҳбарининг буйруғига мувофиқ, подполковник Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аввал ушбу лавозимда 2022 йил октябрь ойидан буён полковник Санжар Жабборов фаолият юритган.

Эндиликда у Андижон вилояти ИИБ бошлиғи сифатида иш бошлади.