Иқтисод

Фарғонада 800 ўринли шифохона қурилишига тайёргарлик кўрилмоқда

Фарғонада 800 ўринли шифохона қурилишига тайёргарлик кўрилмоқда
Фарғонада 800 ўринли шифохона қурилишига тайёргарлик кўрилмоқда / Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 800 ўринга мўлжалланган замонавий кўп тармоқли шифохона қурилиши лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги босқичига тайёргарлик кўрилмоқда.

Саудия Арабистонига амалга оширилган ишчи ташриф доирасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Vision Invest инвестиция холдингининг операцион фаолият бўйича бош директори Жума Солиҳ Ал-Араймий билан учрашди.

Томонлар лойиҳанинг жорий ҳолати, қурилиш ишларини бошлашга тайёргарлик ва уни амалга ошириш бўйича кейинги вазифаларни муҳокама қилдилар.

Лойиҳа ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва ушбу соҳага халқаро тажрибани жорий этишга қаратилган.

Шифохона пойдеворига жорий йил декабрь ойида тамал тоши қўйилиши режалаштирилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.