Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғона вилояти Япония компаниялари билан лойиҳаларни муҳокама қилди

UzDaily · 29.05.2026 · 10:15 · 156 views
Фарғона вилояти Япония компаниялари билан лойиҳаларни муҳокама қилди
Фарғона вилояти Япония компаниялари билан лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти делегацияси Японияда фаолият юритувчи электроника ва махсус ускуналар ишлаб чиқарувчи “Kansai Electronics Co., Ltd.” ва “Material Works” компанияси раҳбарияти билан истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда Ўзбекистонда, хусусан, Фарғона вилоятида яратилган қулай инвестиция муҳити, саноат зоналари, экспорт салоҳияти ва бизнес юритиш учун мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот чоғида электроника, махсус технологик ускуналар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Япон компаниялари вакиллари Фарғона вилоятининг саноат салоҳияти, логистик имкониятлари ва инвесторлар учун яратилаётган шароитларга катта қизиқиш билдириб, ҳамкорликни йўлга қўйиш ва аниқ лойиҳалар устида ишлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.