Дунё

Европа масжидларида хавфсизлик чоралари оширилди

Европа масжидларида хавфсизлик чоралари оширилди
Европа масжидларида хавфсизлик чоралари оширилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида юз берган терактлардан кейин Европа шаҳарларида жума намози пайтида хавфсизлик чоралари оширилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Хусусан, Лондон, Вена ва Амстердамда жума намози пайтида полиция эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида масжид атрофини кузатиб турди.

Эслатиб ўтамиз, Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга жума намози пайтида қуролли шахслар бостириб кириб, мусулмонларга қарата ўқ узган. Терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарга етди, яна камида 50 нафар киши касалхоналарда қолмоқда.

Теракт юзасидан уч киши қўлга олинди, улардан бири Австралия фуқаросидир. Гумондорлардан бири – 28 ёшли Брентон Таррангтга қотиллик бўйича айблов эълон қилинди.

Манба: Azon.uz расмий сайти.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.