Иқтисод

Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади

Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади
Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (168-сон, 18.03.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади;

айрим соҳаларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш тартиблари белгиланди.

Бунда, товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.

Аммо қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура билан электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилмайди:

товарлар транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда;

юк жўнатувчи томонидан товар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.