Дунё

Дональд Трамп АҚШдаги президент сайловларида ғалаба қозонди

Дональд Трамп АҚШдаги президент сайловларида ғалаба қозонди
Дональд Трамп АҚШдаги президент сайловларида ғалаба қозонди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Республикачилар партиясидан номзод сифатида кўрсатилган Дональд Трамп АҚШдаги президент сайловларида ғалаба қозонди ва АҚШнинг 45-президенти бўлади.

Демократлар партиясидан номзод сифатида кўрсатилган Хиллари Клинтон ҳалиям ўз мағлубиятини тан олгани йўқ.

Трампнинг хабар беришича, Хиллари Клинтон унга қўнғироқ қилиб, ўз мағлубиятини тан олган ва уни ғалаба билан табриклаган.

Қайд этамиз, Хиллари Клинтон сайлов олдидан асосий номзод эди. Трампнинг ғалабасини эса кўпчилик экспертлар 0-35 фоиз атрофида дейишганди. Аммо ўтган сафар демократларга овоз берган кўпгина штатлар бу сафар республикачиларга овоз берди.

Трамп Флорида, Огайо, Северная Каролина, Пенсильвания, Айова каби штатларда ғалаба қозонди. Ғалаба учун 538 овоздан 270 та овоз йиғиш керак эди.

АҚШ Конгресси овоз бериш натижаларини 2017-йилнинг 6-январь куни тасдиқлайди. АҚШнинг янги президенти инаугурациядан сўнг 20-январдан ўз ваколатларини бажаришга киришади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.