Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Дипломатлар Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини муҳокама қилдилар

Беҳзод Ҳожиматов · 26.09.2017 · 09:56 · 266 views
Дипломатлар Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини муҳокама қилдилар
Дипломатлар Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қиғизистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи ҳамда олий ва юқори даражадаги музокаралар давомида эришилган кенг кўламдаги келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.