Ўзбекистон

Давлат раҳбари Наманганга жўнаб кетди

Давлат раҳбари Наманганга жўнаб кетди
Давлат раҳбари Наманганга жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Наманганга жўнаб кетди.

Бу вилоят тадбиркорлик ва саноат ҳудуди. Сўнгги саккиз йилда Наманганга 7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилган, 8 мингга яқин янги корхона ишга тушган. Қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат соҳалари ҳам ривожланиб, аҳоли бандлигини таъминламоқда.

Президент ташрифидан мақсад шундай намунали лойиҳалар билан танишиш ва янги марраларни белгилашдир. Сафар дастуридан қурилиш, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари, ижтимоий муассасалар ўрин олган. 

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида ҳам иштирок этади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.