Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Молия

Чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими такомиллаштирилади

Дилафруз Ниязова · 06.03.2026 · 17:10 · 392 views
Чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими такомиллаштирилади
Чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди, жумладан:

чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими қамровини кенгайтириш;

2026–2027 йилларда чет эл фуқаролари томонидан амалга ошириладиган харидлар ҳажмини 10 бараварга ошириш.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан:

республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади;

чет эл фуқароларига уларнинг ихтиёрига асосан ҚҚСни нақд пулда қайтариб олиш имконияти яратилади. Бунда қўшилган қиймат солиғининг белгиланган ставкаси миқдорининг 85 фоизи чет эл фуқаросига қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришга, 15 фоизи “tax free” тизими операторининг хизматларига йўналтирилади;

ҚҚСни чет эл фуқароларининг банк картасига қайтариш товарлар олиб чиқиб кетилган кундан кейин 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади;

чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтаришда минимал харид қиймати ҚҚСни инобатга олган ҳолда 300 минг сўм этиб белгиланади;

“tax free” тизими татбиқ этиладиган товарларнинг чегараланган рўйхати (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари мустасно) бекор қилинади.