Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Молия

Ўзбекистон молиявий жарималарни қўллаш тартибини соддалаштиради

Дилафруз Ниязова · 18.08.2026 · 21:58 · 342 views
Ўзбекистон молиявий жарималарни қўллаш тартибини соддалаштиради
Ўзбекистон молиявий жарималарни қўллаш тартибини соддалаштиради / Фото: Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда молиявий жарималарни қўллаш тартибини белгилаш, улар устидан шикоят қилиш ҳамда ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу ҳужжат молиявий жарималарни қўллашнинг ягона, аниқ ва шаффоф тартибини белгилаш, молиявий санкцияларни ихтиёрий ва енгиллаштирилган тартибда ижро этиш механизмларини жорий қилишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорлар устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш, қонунга хилоф равишда ундирилган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш орқали тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳада суд назоратининг самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий жавобгарликни қўллаш тартибини янада енгиллаштириш ҳам белгиланяпти. Бу эса, тадбиркорларни асоссиз ёки ортиқча молиявий жазолардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ҳужжат билан молиявий жаримадан озод этиш ёки уни олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам яратилмоқда. Қолаверса, суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган жарима суммасини қисқа муддатларда қайтариш, кечиктирилган тақдирди эса фоиз тўлаш тартибини жорий этиш назарда тутиляпти.

Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этиш, қўлланилган молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўланилишини рағбатлантириш, давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида бу борадаги муносабатларни соддалаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.