Дунё

Белоруссияда Лукашенкога сайловларда 86,82% сайловчи овоз берди

Белоруссияда Лукашенкога сайловларда 86,82% сайловчи овоз берди
Белоруссияда Лукашенкога сайловларда 86,82% сайловчи овоз берди ( Сурат: BELTA)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Белоруссия Республикасининг Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. ЦИК маълумотларига кўра, Александр Лукашенко сайловчиларнинг 86,82% овозини олган, деб хабар беради ИА БЕЛТА.

Қолган номзодлар қуйидаги миқдорда овоз олган:

Олег Гайдукевич: 2,02%

Анна Канопацкая: 1,86%

Сергей Сиранков: 3,21%

Александр Хижняк: 1,74%

Барча номзодларга қарши овоз берганлар 3,60% ташкил этди.

Сайловларнинг охирги натижалари 27 январь куни Белоруссия ЦИКининг пресс-конференциясида эълон қилинади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.