Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Байрам кунлари Тошкент метроси махсус жадвалга ўтади

UzDaily · 19.03.2026 · 00:04 · 201 views
Байрам кунлари Тошкент метроси махсус жадвалга ўтади

Байрам кунлари Тошкент метроси махсус жадвалга ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Тошкент метрополитенида иш режимига вақтинчалик ўзгартишлар киритилади.

2026 йил 20 март куни поездлар ҳаракати одатдагидан бир соат олдин — соат 04:00 да бошланади.

Кейинги кунларда метрополитен иши қуйидаги жадвал асосида ташкил этилади:

20–21 март кунлари — шанба куни жадвали бўйича;

22–23 март кунлари — якшанба куни жадвали бўйича.

Йўловчиларга сафарларини режалаштиришда ушбу ўзгаришларни инобатга олиш тавсия этилади.

UzDaily · 👁 201 views · 19.03.2026 · 00:04