Спорт

Аёллар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Аёллар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади
Аёллар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6-17 март кунлари Сербиянинг Ниш шаҳри аёллар ўртасида Жаҳон биринчилиги баҳсларига мезбонлик қилди. Элшод Расулов бошчилигидаги қизларимиз ушбу мусобақада, шу кунгача бўлган терма жамоамизнинг натижаларини янгилашди ва тарихга кирдилар. Вакилларимиз якунларга кўра, 1 кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Совриндорларимиз билан танишинг:

Кумуш медал:

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медал:

-48 кг: Фарзона Фозилова

-50 кг: Сабина Бобоқулова

-52 кг: Феруза Казакова

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.