Дунё

Антониу Гутерриш БМТнинг янги бош котиби этиб тайинланди

Антониу Гутерриш БМТнинг янги бош котиби этиб тайинланди
Антониу Гутерриш БМТнинг янги бош котиби этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Португалиялик Антониу Гутерриш 2017-йилнинг 1-январидан 2021-йилнинг 31-декабрига қадар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги бош котиби этиб тайинланди.

БМТнинг янги бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ ва Россияни яқинлаштириш борасида ишлашга тайёрлигини билдирди.

БМТнинг янги бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ ва Россияни жаҳоннинг марказий давлатлари деб ҳисоблайди ва уларни бирлаштириш йўлида ишлашга тайёр.

«Албатта, АҚШ ва Россия бугунги дунёнинг мутлақ марказий давлатларидир. Сурияда яна музокаралар бошланишини таъкидлашдан хурсандман. Мен ушбу икки давлатни, бошқа давлатлар каби, бирлашиш йўлида илҳомлантираман», — маълум қилди сиёсатчи.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.