Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Андижонда давлат ва тадбиркорар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади

Дилафруз Ниязова · 23.02.2026 · 18:30 · 259 views
Андижонда давлат ва тадбиркорар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади
Андижонда давлат ва тадбиркорар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Андижон вилоятида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:

муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва тўлиқ модернизация қилиш;

вилоятнинг шаҳар ва туманлари, шу жумладан, Андижон вилояти Андижон тумани Янги Андижон (Бобур) шаҳарчасини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Шунингдек, давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи “Андижон Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилади.

Вилоят инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилоятини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси деб қайта номланади.