Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 29.07.2026 · 12:20 · 33 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Саудия Арабистони Қироллиги делегацияси таркибида мамлакатнинг етакчи соғлиқни сақлаш ташкилотлари - "The Health Holding Company" (HHC) ҳамда "The National Unified Procurement Company" (NUPCO) вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика тармоқларини модернизация қилиш, «BioPharma City» фармацевтика кластери доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ҳамда хорижий компаниялар иштирокида юқори технологияли ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирини такомиллаштириш, давлат харидлари тизимида илғор ёндашувларни жорий этиш, технологиялар трансфери, логистика, инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

"The Health Holding Company" (HHC) Саудия Арабистонининг Vision 2030 стратегияси доирасида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда муҳим ўрин тутувчи давлат компанияси ҳисобланади. "The National Unified Procurement Company" (NUPCO) эса дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий технологияларни марказлашган тарзда харид қилиш ҳамда уларнинг узлуксиз таъминотини таъминлашга ихтисослашган етакчи давлат операторидир.