Иқтисод

Андижон делегацияси Хитой билан тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни муҳокама қилди

Андижон делегацияси Хитой билан тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни муҳокама қилди
Андижон делегацияси Хитой билан тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни муҳокама қилди / Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти тиббий буюмлар ва ускуналар ишлаб чиқаришга Хитой инвестицияларини жалб этиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Вилоят делегацияси Хитойнинг Цзянси провинциясидаги Цзиньсянь уездига ташриф буюрди. Ушбу ҳудуд «тиббий ускуналар ватани» деб аталади.

Ташриф давомида Андижон вилояти вакиллари Hongda ва Mayoreen компанияларининг ишлаб чиқариш жараёнлари, технологиялари ҳамда маҳсулот турлари билан танишди.

Hongda компанияси бир марталик стерил тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Унинг маҳсулотлари қаторига шприцлар, инфузион тизимлар ва катетерлар киради. Mayoreen эса тиббий ускуналар ва тиббиёт муассасалари учун жиҳозлар ишлаб чиқаради.

Компаниялар вакиллари билан ўтказилган музокараларда Андижон вилоятида тиббий буюмлар ва ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Хитой корхоналари тажрибасидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилди. Музокара иштирокчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.