Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси шахматчиси Афруза Хамдамова Самарқандда бўлиб ўтган 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида халқаро мастер (IM) унвони учун учинчи нормани бажарди.
Хамдамова турнир давомида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг биринчи тахтасида ўйнади. У 10 та партияда 6,5 очко жамғариб, 2470 рейтинг-перформанс натижасини қайд этди.
Ўзбек шахматчиси Олимпиадада мағлуб этган рақибалар орасида рейтинги 2468 бўлган АҚШ вакили Карисса Йип ҳамда Нидерландия вакили Элине Рёберс ҳам бор эди...