Спорт

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Португалияда Туркияга ютқазди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Португалияда Туркияга ютқазди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Португалияда Туркияга ютқазди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Португалияда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Туркия терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда ҳисоб 40-дақиқада очилди. Туркия терма жамоаси яна бир голни 50-дақиқада урди. Шундан сўнг 0:2 ҳисоби якуний сигналга қадар ўзгармади.

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибида Абдулборий Зоиджонов, Миржамол Анваров, Машҳурбек Абдисолиев, Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, Абубакир Раҳимов, Ислом Равшанов, Муҳаммад Маматбеков, Миркомил Муродов, Сухроб Садиржонов, Асилбек Алиев ва Муҳаммадодилхон Орифхонов майдонга тушди. Жамоа сардори Миржамол Анваров бўлди.

Учрашув давомида Меҳрож Сирожиддинов, Элсевар Олимов, Нурмуҳаммад Ўктамов, Адиз Абдунабиев, Дамир Мирзабеков, Билол Алиев, Аҳрор Равшанбеков, Ҳабибуллоҳ Тоҳиров ва Лазиз Абдураимов майдонга тушди.

Учрашув Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Португалиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.