Спорт

Ўзбекистонлик қиличбозлар бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик қиличбозлар бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистонлик қиличбозлар бронза медалини қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг қиличбозлик бўйича аёллар сабля жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида бронза медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Зайнаб Дайибекова, Фернанда Эррера, Гулистон Пердебаева ва Самира Шокирова иштирок этди.

Ярим финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўзбекистонлик саблячилар 33:45 ҳисобида мағлуб бўлди ва шу тариқа бронза медалларига эга чиқди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.