Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Afrosiyob Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнайди

UzDaily · 19.03.2026 · 21:50 · 309 views
Afrosiyob Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнайди

Afrosiyob Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 27 мартдан бошлаб «Afrosiyob» юқори тезликдаги электр поездлари янги Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналиши бўйича жума, шанба ва якшанба кунлари қатнай бошлайди. Бу ҳақда «Темирйулэкспресс» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Янги йўналиш ҳудудлар ўртасида транспорт алоқаларини яхшилаш ва йўловчилар учун қулайликни ошириш мақсадида ташкил этилган. Поезд Тошкентдан соат 06:33 да жўнаб, Шаҳрисабзга етиб боради, қайтиш рейси эса Шаҳрисабздан Тошкентга соат 16:24 да амалга оширилади.

Янги рейслар учун чипталарни темир йўл кассаларида ва онлайн платформалар орқали харид қилиш мумкин.

UzDaily · 👁 309 views · 19.03.2026 · 21:50