Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Дунё

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 622 кишига етди

Дилафруз Ниязова · 01.09.2025 · 16:00 · 822 views
Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 622 кишига етди
Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 622 кишига етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистонда содир бўлган зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 622 кишига етди, яна тахминан 1,5 минг нафар мамлакат фуқаролари жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters.

Қутқарувчилар ҳозиргача вайроналарни парчалаб чиқариш ва жабрланганларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кўплаб одамлар ҳали ҳам вайрона остида қолмоқда, шу сабабли ҳалок бўлганлар сони кўпайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, асосий силкинш магнитудаси 6 бўлиб, Қобулдан тахминан 200 километр ва Исломободдан 400 километр узоқликда содир бўлган. Эпицентр ер остида саккиз километр чуқурликда жойлашган. Ундан кейин магнитудаси 4,5 дан 5,2 гача бўлган учта зилзила қайд этилди.