Дунё

Афғонистонда зилзила: ҳалок бўлганлар сони 2 205 нафарга етди

Афғонистонда зилзила: ҳалок бўлганлар сони 2 205 нафарга етди
Афғонистонда зилзила: ҳалок бўлганлар сони 2 205 нафарга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистондаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 205 нафарга етди, яна 3 640 киши яраланган. Бу ҳақда ТАСС «Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Ҳамдулло Фитратга таяниб хабар берди.

Ҳукумат маълумотларига кўра, мутахассислар қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрга ўтар кечаси магнитудаси 6 бўлган зилзила қайд этилган эди. Ундан кейин магнитудаси 5,2 ва 4,7 бўлган икки марта кучли силкинш ҳам рўй берди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.