Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Адлия вазирлиги томонидан исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди

UzDaily таҳририяти · 29.07.2026 · 17:00 · 42 views
Адлия вазирлиги томонидан исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди
Адлия вазирлиги томонидан исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ–1126-сон Қонунига мувофиқ мамлакатимизда исломий банк фаолияти жорий этилди.
 
Мазкур Қонунни амалга ошириш доирасида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган 10 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Жумладан, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилди:
 
банклар ва банклар гуруҳларида таваккалчиликларни бошқариш тизими;
 
тижорат банкларининг кўчмас мулк, бошқа мол-мулк ҳамда юридик шахслар устав капиталидаги улушлар (акциялар)ни сотиб олиши билан боғлиқ талаблар;
 
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
 
тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ташкил этиш;
 
банкларнинг Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаши тартиби .
 
Мазкур ўзгартиришлар исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.