Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг умумий суғурта соҳасидаги йирик суғурта компаниялари 2026 йилнинг биринчи ярмида соф суғурта мукофотларини жуда нотекис суръатларда оширди. Бозор етакчиси — «Apex Insurance» АЖ йиғимларни 41,2 фоизга оширган бўлса, йирик ва ўрта компанияларнинг айримларида ўсиш бир неча баробар юқори бўлган, баъзи компанияларда эса, аксинча, суғурта мукофотлари камайган. Бу ҳақда Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги (ИЛМА) хабар берди.
Умумий суғурта соҳасидаги жами соф суғурта мукофотлари 46,2 фоизга ошиб, 5,446 триллион сўмни ташкил этди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 3,724 триллион сўм бўлган.
«Apex Insurance» АЖ 1,524 триллион сўмлик кўрсаткич билан биринчи ўринни сақлаб қолди. Бу натижа энг яқин рақобатчиси — «My-Insurance» АЖ кўрсаткичидан қарийб уч баравар юқори. Ушбу компаниянинг суғурта мукофотлари 36,5 фоизга ошиб, 483,9 миллиард сўмга етди.
Учинчи ўринга «Kapital Sug'urta» АЖ кўтарилди. Компания йиғимларни икки баравардан кўпроқ — 108,2 фоизга ошириб, 480,9 миллиард сўмга етказди.
«O'zbekinvest» АЖ ЭИСК ҳам сезиларли ўсиш қайд этди — 53,8 фоизга, 480,2 миллиард сўмгача. «Kafolat Sug'urta Kompaniyasi» АЖда эса ўсиш 92,0 фоизни ташкил этиб, суғурта мукофотлари 294,3 миллиард сўмга етди.
Биринчи бешликдан ташқаридаги компаниялар орасида энг юқори ўсиш суръати «Imkon Sug'urta» АЖда қайд этилди. Унинг суғурта мукофотлари қарийб тўрт баравар — 293,1 фоизга ошиб, 55,6 миллиард сўмни ташкил қилди. «Infinity Insurance» АЖда ўсиш 163,1 фоизни ташкил этиб, мукофотлар 69,0 миллиард сўмга етди. «Neo Insurance Corp» АЖда эса ушбу кўрсаткич 143,4 фоизга ошиб, 89,0 миллиард сўмни ташкил қилди. «Alfa Invest Sug'urta Kompaniyasi» АЖ ҳам сезиларли ўсиш қайд этиб, йиғимларини 88,0 фоизга оширди ва 138,8 миллиард сўмга етказди.
Барча компаниялар ҳам йиғимларни ошира олмади. «Asia Insurance Sug'urta Kompaniyasi» АЖда суғурта мукофотлари 9,5 фоизга камайиб, 60,9 миллиард сўмни ташкил этди. «Ishonch Sug'urta Kompaniyasi» АЖда эса мукофотлар 11,1 фоизга қисқариб, 39,9 миллиард сўмга тушди. Фаолият юритаётган компаниялар орасида энг сезиларли пасайиш «Semurg Sug'urta» АЖда қайд этилди — суғурта мукофотлари 71,9 фоизга камайиб, бир йил аввалги 26,6 миллиард сўм ўрнига 7,5 миллиард сўмни ташкил қилди.
Бозорда қайта суғурталаш сегменгида янги иштирокчи ҳам пайдо бўлди. «O'zbekiston Qayta Sug'urta Kompaniyasi» НПК АЖ ҳисобот даврида 3,3 миллиард сўм миқдорида соф суғурта мукофотларини йиғди.