Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов ва Марош Шевчович ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Беҳзод Ҳожиматов · 19.05.2016 · 13:27 · 526 views
Абдулазиз Камилов ва Марош Шевчович ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Абдулазиз Камилов ва Марош Шевчович ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 19-май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган ЙИ Комиссиясининг энергетик иттифоқ бўйича Вице-президенти Марош Шевчович билан учрашди.

Суҳбат чоғида турли соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ХХ “Ўзбекистон нефт ва гази” халқаро конференциясида Европа Иттифоқининг юқори даражадаги делегациясининг иштирок этиши Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада диверсификация қилишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқлайди.

Мулоқот давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги шерикчилик стратегияси доирасидаги дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда ЙИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Штерк иштирок этди.