Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов МДҲ Ижроқўми Раиси – Ижрочи котиби билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.08.2017 · 12:07 · 277 views
Абдулазиз Камилов МДҲ Ижроқўми Раиси – Ижрочи котиби билан учрашди
Абдулазиз Камилов МДҲ Ижроқўми Раиси – Ижрочи котиби билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро тадбирлар – “Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни” номли конференцияда ҳамда “Шарқ тароналари” мусиқа фестевалида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси Раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида МДҲ кун тартибининг долзарб масалалари, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг Давлат раҳбарлари кенгаши (Сочи шаҳри), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (Тошкент шаҳри) ва Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва МДҲ ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.