Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

8 май дам олиш куни деб эълон қилинди

Беҳзод Ҳожиматов · 02.05.2017 · 17:26 · 297 views
8 май дам олиш куни деб эълон қилинди
8 май дам олиш куни деб эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин;

2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2017 йил 2 май