8-март ва Наврўзда қўшимча дам олиш кунлари
8-март ва Наврўзда қўшимча дам олиш кунлари
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда 21-март — Наврўз байрами муносабати билан расмий дам олиш кунлари тақвимини эълон қилди.
8-мартдаги дам олиш кунлари
- 8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;
- 9 март (якшанба) — дам олиш куни;
- 10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
Наврўздаги дам олиш кунлари
- 21 март (жума) — Наврўз байрами;
- 22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
- 23 март (якшанба) — дам олиш куни.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.