Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бекзод Усманов E-Auksion компаниясига раҳбар бўлди

UzDaily таҳририяти · 03.07.2026 · 22:35 · 32 views
Бекзод Усманов E-Auksion компаниясига раҳбар бўлди

Бекзод Усманов E-Auksion компаниясига раҳбар бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бекзод Усманов «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти (E-Auksion) директори этиб тайинланди. Бу қарор жамиятнинг ягона акциядори ҳисобланган Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинди.

Мазкур лавозимда Бекзод Усманов 2026 йил февраль ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари этиб тайинланган Соҳибжон Муродовнинг ўрнини эгаллади.

Усманов 2023 йил сентябридан буён Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулкидан самарали фойдаланиш марказига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

E-Auksion компанияси Ўзбекистондаги электрон онлайн-аукционлар платформасининг оператори ҳисобланади.