ФВВ «Абу Сахий» бозори яқинидаги ҳодисага изоҳ берди
ФВВ «Абу Сахий» бозори яқинидаги ҳодисага изоҳ берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда «Абу Сахий» бозори ҳудудида газ баллони портлагани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 3 июль куни Чилонзор туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида юк автомашинасида газ баллони ёрилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига қутқарув бўлинмалари тезкор равишда етиб борган. Текширув давомида газ баллонининг КамАЗ русумидаги юк автомашинасида ёрилгани аниқланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.