Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева Корея миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Корея миллий сарой музейига ташриф буюрди
Зироат Мирзиёева Корея миллий сарой музейига ташриф буюрди / Фото: Telegram/Ziroat_Mirziyoyeva_First_lady.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида Корея Республикаси биринчи хоними Ким Хе Гён ҳамроҳлигида Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди.

Музей экспозицияси беш асрдан ортиқ вақт давомида Корея тарихида алоҳида ўрин эгаллаган Чосон сулоласининг кўп асрлик тарихи ва маданий меросига бағишланган.

Зироат Мирзиёевага сулола вакилларига тегишли қадимий қўлёзмалар ва шеърий асарлар, анъанавий либослар ҳамда сарой маданиятига оид бошқа буюмлар намойиш этилди. Экспонатлар ўша давр турмуш тарзи, анъаналари ва бадиий меросининг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради.

Музейга ташрифдан сўнг Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Корея халқларининг кўп йиллик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданий муштаракликка асосланган яқинлиги қайд этилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.