Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон – Арманистон муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шу маънода, саноат кооперацияси бўйича янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш долзарб экани алоҳида қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақаларини боғлайдиган логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Президентимиз минтақавий барқарорлик ва изчил тараққиёт учун мустаҳкам асос бўладиган Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

Икки ва кўп томонлама, шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.