Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.
Давлатимиз раҳбари рафиқаси билан бирга Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Хотира устуни пойига гулчамбар қўйди ҳамда Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.