Зарафшон 2,4 минг гектар майдонни ўтказиш ҳисобига кенгайтирилади

Зарафшон 2,4 минг гектар майдонни ўтказиш ҳисобига кенгайтирилади

Зарафшон 2,4 минг гектар майдонни ўтказиш ҳисобига кенгайтирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги палата қарори лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, чегараларга киритилаётган ўзгартиришлар билан Навоий вилояти Томди туманидан 2 459 гектар ер майдони Зарафшон шаҳри таркибига ўтказилиши белгиланмоқда.

Зарафшон шаҳрининг истиқболли режаси ишлаб чиқилиб, уй-жойлар, саноат, ижтимоий соҳа ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. Жумладан, узоқ муддатли бизнес-режага асосан ҳудудда 250 дан ортиқ саноат ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, 90 та ижтимоий соҳа объекти, 500 дан ортиқ савдо-маиший ва хизмат кўрсатиш нуқталари барпо этиш режалаштирилган.

Мажлисда чегараларга ўзгаришлар киритиш масаласи тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, шунингдек, халқ депутатлари Зарафшон шаҳри ва Томди тумани Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқуллангани қайд этилди.

Мазкур масала юзасидан қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг