Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Зангиота туманида омборда чиққан ёнғин ўчирилди

Дилафруз Ниязова · 31.08.2026 · 17:00 · 36 views
Зангиота туманида омборда чиққан ёнғин ўчирилди
Зангиота туманида омборда чиққан ёнғин ўчирилди / Фото: ФВВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти Зангиота туманида 31 август куни «Ал-Хоразмий» маҳалласи ҳудудидаги омборлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин тўлиқ бартараф этилди, жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Ёнғин ҳақидаги хабар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 13:44 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган.

Соат 14:22 да ёнғинни локализация қилишга эришилган. Ёнғин соат 15:10 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.