Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Бахтиёр Иноков Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлди

Дилафруз Ниязова · 24.08.2026 · 21:27 · 34 views
Бахтиёр Иноков Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлди
Бахтиёр Иноков Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Подполковник Бахтиёр Раҳимжонович Иноков Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги лавозимида унга жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш ва ҳар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш вазифаси юклатилди.

Янги раҳбар олдига аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш йўлларини излаш вазифалари ҳам қўйилди. Аҳолининг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш топширилди.

Туман ва шаҳар ички ишлар бўлимлари раҳбарларига жиноят содир этилишига олиб келувчи омилларни манзилли бартараф этиш ҳамда ҳар бир маҳалладаги иш самарадорлигини ошириш вазифаси юклатилди.

Бахтиёр Иноков Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида Тимур Исмоиловнинг ўрнини эгаллади.

Аввалроқ Тимур Исмоилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланган эди.