Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Юнон-рум курашчиларимиз Венгриядаги Гран-Прида 3 та медалга сазовор бўлишди

UzDaily · 25.02.2019 · 15:55 · 390 views
Юнон-рум курашчиларимиз Венгриядаги Гран-Прида 3 та медалга сазовор бўлишди
Юнон-рум курашчиларимиз Венгриядаги Гран-Прида 3 та медалга сазовор бўлишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 22-24 февраль кунлари Венгрияда юнон-рум кураши бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтди. Ушбу рейтинг мусобақасида жаҳоннинг турли мамлакатларидан полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар.

Қувонарлиси, баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг уч нафари шоҳсупага кўтарилди. -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Илҳом Баҳромов олтин медалга сазовор бўлган бўлса, мазкур вазндаги бошқа спортчимиз Жавоҳир Мираҳмедов бронза медалига эга чиқди. -60 кг вазнли спортчимиз Феруз Тўхтаев финалгача етиб борди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

Ушбу иштирок орқали юнон-рум курашчиларимиз Токио Олимпиадаси лицензияси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олишди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

UzDaily · 👁 390 views · 25.02.2019 · 15:55